"Бавария" ўйинчиси: "Мессидан либосини сўрадим, аммо у..."

Alisher
20 авг 2020, 12:37
Альфонсо Дэвис болаликдаги кумирининг либосини олишга уриниб кўрди.

"Бавария" ва Канада терма жамоасининг 19 ёшли ҳимоячиси Чемпионлар Лигаси чорак финали доирасидаги "Барселона" (8:2)га қарши ўйиндан сўнг каталонияликлар лидери Лионель Мессининг либосини олмоқчи эди, аммо ўхшамади.

"Мен бу ҳақда сўрадим, аммо у бироз хафа эди деб ўйлайман. Ҳаммаси жойида. Кейинги сафар бу амалга ошишига умид қиламан", - дейди Дэвис.

Эслатиб ўтамиз, "Бавария" ЧЛ финалига йўл олди. ПСЖга қарши ҳал қилувчи ўйин 23 август куни Лиссабонда бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: BT Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›