"Бавария" "Ливерпуль" ҳужумчисини харид қилишга тайёр

Alisher
10 фев 2020, 10:21
"Бавария" раҳбарияти "Ливерпуль" ҳужумчиси Роберто Фирминони харид қилмоқчи.

Германияликлар фикрича, Роберто Фирмино олдинги чизиқда Лерой Санега ажойиб шерик бўлади.

Тахмин қилинишича, "Бавария" 28 ёшли бразилиялик ўйинчи учун "Ливерпуль"га 75 миллион фунт тўлашга тайёр.

Фирмино Бундеслига билан яхши таниш. У Англияга келгунига қадар "Хоффенхайм"да ўйнаган.

Эслатиб ўтамиз, Фирмино "Ливерпуль" билан тузган шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Sun

Сўнгги янгиликлар

Барча ›