

Хабарларга кўра, 28 ёшли бразилиялик футболчи Германиянинг амалдаги чемпиони сафида мавсум сўнггига қадар қолади.
Коутиньо жорий мавсум барча мусобақаларда 32та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 8та ассист қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, футболчи "Бавария"да 2019/20 йилги мавсумда ижара асосида ўйнамоқда. Коутиньонинг трансфер ҳуқуқи "Барселона"га тегишли.



