"Бавария" Костани "Ювентус"га 50 миллион еврога сотиши мумкин

Tolibjon Qosimov
13 июн 2017, 19:41
"Бавария" ярим ҳимоячи Дуглас Костани "Ювентус"га қўйиб юборишга тайёр.

Бу ҳақда "Football Italia" хабар берди. Клублар трансфер борасида шу ҳафта музокара олиб боришади. Костанинг ўзи "Ювентус"да йилига 7 миллион евро маош олмоқчи. Бироқ, "Ювентус" музокаралар пайтида ўйинчининг трансфер нархи ва маошини туширмоқчи.



Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Football Italia