"Бавария" жамоага италиялик мутахассисни олиб келмоқчи

Aslanov Jasurbek
3 ноя 2019, 16:12
Нико Ковач "Бавария"ни тарк этса "Ювентус" собиқ бош мураббийи Массимилиано Аллегри Мюнхен клуби устозига айланиши мумкин.

Маълумотларга кўра, немис клуби "Айнтрахт"дан учралган йирик мағлубиятдан (1:5) сўнг 48 ёшли хорват ўрнига мураббий излашни бошлаб юборган.

Мюнхенликлар раҳбарияти Аллегрини асосий номзод сифатида кўришмоқда ва уни кўндиришга ҳаракат қилишади.

Олдинроқ, "Бавария" бошқарув қўмитаси раиси Карл-Хайнц Румменигге ва президент Ули Хёнесс бугун ўтказиладиган йиғилишда Ковачнинг клубдаги келажагини муҳокама қилиши ҳақида хабар пайдо бўлган эди.

"Бавария" бугун бош мураббийсиз қолиши мумкин

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Eurosport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›