"Бавария" футболчиси "Хоффенхайм"га ўтди

Aslanov Jasurbek
14 июл 2017, 17:12
"Бавария" ярим ҳимоячиси Серж Гнабри фаолиятини "Хоффенхайм"да давом эттиради.

22 ёшли футболчи янги клубда ижара асосида тўп тепади. Келишув 2018 йилнинг 30 июнигача белгиланган.

"Бу Гнабрининг хоҳиши эди. У кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун ижарага кетишни истади. Бир йилдан сўнг Серж "Бавария"га қайтади" - дейди "Бавария" бошқарув қўмитаси раиси Карл-Хайнц Румменигге.

Серж Гнабри 2017 йилнинг 1 июлида "Вердер"дан "Бавария"га ўтган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com