"Бавария" Дуглас Костани йўқотди

Alisher
16 фев 2021, 13:12
"Бавария" ярим ҳимоячиси Дуглас Коста Бундеслига доирасидаги "Арминия" (3:3)га қарши ўйинда жароҳат олди.

Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, бразилиялик футболчи жароҳат олган, аммо унинг қачон майдонга қайтиши сўроқ остида.

Эслатиб ўтамиз, Дуглас немис клубида ижара асосида ўйнамоқда. Ўйинчининг шартномаси "Ювентус"га тегишли.

Бразилиялик футболчи Германия Бундеслига доирасидаги 11та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: fcbayern.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›