"Бавария" дарвозабони фаолиятини якунлайди

Narzulla Saydullayev
19 май 2017, 22:25
"Бавария" посбони Том Штарке сўнгги бор "Альянц Арена"да майдонга тушишга тайёрланмоқда.

Шанба куни Том Штарке "Фрайбург"га қарши ўйинда профессионал футболдаги сўнгги учрашувини ўтказади.

"Футболчиликдаги сўнгги кунларимдан завқ олаяман", - дейди 36 ёшли посбон.

"Беш йил фильм каби ўтиб кетди. "Бавария" аъзоси эканимни ҳис қилдим. Бу клубда ютиш мумкин бўлган барча совринни ютдик. Бундан фахрланаман", - дейди Штарке.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbayern.de