Штарке "Бавария"да дарвозабонларни шуғуллантиради

Aslanov Jasurbek
8 дек 2018, 15:17
"Бавария" собиқ посбони Том Штарке Мюнхен клуби дарвозабонларининг янги мураббийига айланди.

Немис клуби бош мураббийи Нико Ковач 37 ёшли Штаркени янги ролда таништирди.

"Том яна жамоамизнинг бир қисми бўлишни истади. Ҳамма у билан яхши таниш деб ўйлайман" - дейди Ковач.

Эслатиб ўтамиз, Штарке 2017 йилнинг май ойида футболчилик фаолиятини якунлаган эди.

Штарке фаолияти давомида "Байер", "Гамбург", "Падерборн", "Дуйсбург" ва "Хоффенхайм" шарафини ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport Bild

Сўнгги янгиликлар

Барча ›