
39 ёшли швед 2002 йилдан бери халқаро ареналардаги ўйинларни бошқариб келади. Бундан олдин у 75 та Еврокубок баҳсини бошқарган.
Қанот ҳакамлари сифатида Матиас Класениус ва Даниэль Вернмарклар иш олиб боришади. Захира ҳаками сифатида эса Стефан Виттберг танланган. Дарвоза орти ҳакамлари вазифасини Стефан Юоханнессон ва Маркус Стрембергсонлар бажаришади.