"Бавария" "Боруссия Д" ҳимоячиси билан музокаралар олиб бормоқда
12 дек 2025 17:14
Янгиликлар
"Бавария" "Боруссия Д" ҳимоячиси билан музокаралар олиб бормоқда
"Бавария" дортмундликларнинг 26 ёшли марказий ҳимоячиси Нико Шлоттербекни сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Журналист Кристиан Фальк маълумотларига кўра, Шлоттербекнинг вакиллари трансферга тайёр эканини билдирган. Аммо "Бавария" ҳозирча расмий таклиф билан чиқишга шошилмаяпти, чунки клуб ўз ҳимоячиси Дайо Упамекано билан боғлиқ вазиятга аниқлик киритишни кутмоқда — у ҳали ҳам мюнхенликлар билан янги шартнома имзоламади.
Агар франциялик ҳимоячи янги шартномага рози бўлса, Шлоттербекнинг трансфери амалга ошмайди. Бироқ Дайо жамоани тарк этса, "Боруссия" эҳтимол, Никодан айрилиб қолади.
Нико жорий мавсум "қора-сариқлар" сафида 16 ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг "Боруссия" билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Суперлига. Перица дублга эришган баҳсда "Нефтчи" йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
Фикрлар