

Бу ҳақда "Bild" журналисти Кристиан Фальк хабар бермоқда. 32 ёшли испанияликнинг хизматларига "Атлетик", "Реал Сосьедад" ва "Фиорентина" каби клублар томонидан қизиқишлар бўлмоқда.
Мартинес 2012 йилдан буён жамоа таркибида ҳаракат қилмоқда. У фаолияти давомида 8 марта Германия чемпиони, 5 бора мамлакат кубоги соҳиби бўлган. 2012/13 ҳамда 2019/20 йилги мавсумларда у жамоа билан требл қайд этганди.



