"Бавария" 60 млнга ҳужумчи сотиб олмоқчи

Mirjalol Normatov
20 май 2018
"Бавария" "Валенсия" ҳужумчиси Родригонинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

"Marca" хабарига кўра, 27 ёшли ҳужумчи яқин вақтлар ичида "Бавария" билан шартнома имзолаши мумкин. Томонлар музокаралар ўтказишмоқда. Футболчининг трансфер қиймати 60 млн еврони ташкил этиши мумкин.

Бу мавсумда Родриго барча турнирларда 43 ўйин ўтказиб, 19 гол киритди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca