Бастони "Барселона"нинг қизиқишлари ҳақида гапирди
19 дек 2025 01:29
Янгиликлар
Бастони "Барселона"нинг қизиқишлари ҳақида гапирди
"Интер" марказий ҳимоячиси Алессандро Бастони "Барселона" томонидан бўлаётган қизиқишлар ҳақида гапирди.
Олдинроқ у Каталония клубида Рональд Араухонинг ўрнига номзод сифатида кўрилаётгани айтилганди.
"Бундай пайтда мени ёдга олишгани, албатта, хурсанд қилади. Лекин бу менинг ишларим зўр, уларники ёмон дегани эмас. Янгиликларни кузатиб бормайман", - деди Бастони журналист Фабрицио Романога.
Бастони ушбу мавсумда барча турнирларда 19 ўйинда қатнашиб, 1 гол ва 4 ассист қайд этди. Унинг клуб билан амалдаги келишуви 2028 йил ёзига қадар давом этади.
Ўхшаш янгиликлар
20:03
Модрич оиласи ва дўстлари, жумладан Манжукич учун “Интер”га қарши дерби учун 60 та чипта сотиб олди 2
championat.asia
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Суперлига. Перица дублга эришган баҳсда "Нефтчи" йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
Фикрлар