Бастиан Швайнштайгер яна операция столига ётади

Narzulla Saydullayev
8 ноя 2013, 19:48
"Бавария" клубининг хабар беришича ярим ҳимоячи иккинчи бор операция столига ётишга мажбур.
Мюньхенликлар бош шифокори Ханс-Вильхельм Мюллер-Вольфарт сўзларига қараганда, ярим ҳимоячи операциядан сўнг яна оёғи билан боғлиқ муаммоларга учраган.

Шундай қилиб 29 ёшли футболчи номаълум вақтга сафдан чиқади. УЕФА расмий сайтининг хабар беришича, маълум вақт Бастиан учрашувларда майдонга туша олди, лекин энди уни операция қилишдан ўзга чора йўқ.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football.kulichki.net