"Барселона" президенти Хосеп Мария Бартомеунинг сўзларига кўра, клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби дарвозабон Клаудио Браво билан хайрлашишни истамаган.
"Биз охиригача Бравони "Барселона"да сақлаб қолишга уриндик. Унга янги шартнома таклиф қилдик, аммо унда бошқа лойиҳалари бор экан" - дейди Бартомеу.