Бартомеу нега "Барселона" Неймарни ортга қайтармаганлигини айтди

Alisher
3 сен 2019, 15:51
ПСЖ форварди Неймарнинг шу ёзда "кўк-анорранглилар" сафига қайтиш эҳтимоли жуда баланд эди.

Аммо, бу трансфер ПСЖнинг катта талаби туфайли барбод бўлди.

Пари Сен-Жермен"нинг таклифига кўра, Тодибо ва Ракитич ПСЖ футболчисига айланиши, Дембеле эса ижара асосида француз клубига ўтиши керак эди. 3 футболчидан ташқари клуб "кўк-анорранглилар"дан 130 миллион евро миқдорида маблағ сўраган.

Қайд этиш керакки, айнан шундан сўнг Бартомеу Неймарнинг сотиб олиш фикридан қайтган. 

"Ҳаммаси тугади. Биз дунё футболида кулги бўлишни хоҳламаймиз", - деган Бартомеу.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›