"Барселона"нинг ковид-ниқоблари Испаниядаги энг яхшиси деб топилди

Mirjalol Normatov
28 фев 2021
"Барселона" томонидан ишлаб чиқарилган коронавирус ниқоблари мамлакат истеъмолчиларини ҳимоя қилиш ташкилоти томонидан энг яхшиси деб топилди.

Февраль ойида бу борада текширув ишлари олиб борилди ва ҳисоботларга кўра, "блауграна" томонидан ишлаб чиқарилаётган тиббий ниқобларнинг эффектлилиги 94 фоизни ташкил қилади. Уни ювган ҳолда 40 марта ишлатса ҳам бўлади.

Клуб расмий онлайн дўконидан ушбу ниқобларни12,6 еврога харид қилиш мумкин.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal