"Барселона"га яна "йўқ" дейишди

Mirjalol Normatov
22 авг 2024
"Милан" Рафаэль Леауни "Барселона"га сотмайди.

"Россонери" раҳбарияти португалияликни жамоанинг энг муҳим футболчиси деб ҳисоблайди ва унга "тегилмаслик"ни маъқул кўришмоқда. Гарчи сўнгги пайтларда миш-мишлар оралаган бўлса-да, у "Барселона"га ўтмайди. "Милан" футболчиси сотилмаслигини "Барселона" томонга маълум қилган.

Олдинроқ тарқалган маълумотларга кўра, Нико Уильямснинг трансфери барбод бўлганидан кейин "Барселона" Леау номзодини илгари сурганди. Энди эътибор "Ювентус" футболчиси Федерико Кьезага қаратилиши кутилмоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/GianlucaDiMarzio