UZ

Сўнгги янгиликлар

16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 16:00Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" (матнли трансляция)  8 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  18 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1 13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0 12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  2 12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  36 12:06Англиянинг 5 карра чемпиони, "Манчестер Сити" собиқ сардори фаолиятини тугатганини эълон қилди  1 11:32Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугундан навбатдаги йиғинга киришади  0 10:45"Манчестер Сити" ҳимоячиси қишда жамоани тарк этмоқчи  1 10:17Ямал бу мавсумдаги мақсадлари ҳақида фикр билдирди  4 09:48Англия термасининг собиқ футболчиси ЖЧ учун Саудия Арабистонидан кетишни истамоқда  1

"Барселона"да бошдан кечирган даврим мен учун энг қийин пайтлар бўлди" Янгиликлар

"Барселона"да бошдан кечирган даврим мен учун энг қийин пайтлар бўлди"

Витор Роке "Барселона"даги қийин даври ҳақида гапирди.

Ҳужумчи ўтган қишда "Атлетико Паранаэнсе"дан "Барселона"га ўтган эди. У Ла Лигада 14та ўйинда майдонга тушди, ҳар ўйинда ўртача 22 дақиқа ҳаракат қилди холос. Ушбу ёзда эса 19 ёшли футболчи сотиб олиш ҳуқуқи билан "Бетис"га ижарага бериб юборилди.

- "Барселона"да бошдан кечирган даврим мен учун энг қийин пайтлар бўлди. Лекин, яратганга шукрлар бўлсинки, оилам менинг ёнимда эди. Агар сиз бахтли бўлмасангиз ва ўзингизга ишонч бўлмаса, ишлар ёмонлашади.

Баъзан онамга: "Менга буларнинг ҳаммаси керак эмас, мен бахтли бўлишим керак, бу энг муҳими", деб айтардим. Аммо баъзида сиз уларни енгиб ўтиш учун бундай нарсаларни бошдан кечиришингиз керак. Шунда бу осон жараён эмаслигини тушунасиз ва олдинга интилишда давом этасиз.

- Таслим бўлиш ҳақида ўйлаганмисиз?

- Ҳа. Мен фермага (Бразилияда) боришни ва ҳеч ким мени безовта қилмаслигини хоҳлайман деб ўйлаб қолардим. Чунки, баъзида бундай даражада кўп босимни кўтариш қийин.

Лекин олдинга силжиш, рухий кучга эга бўлиш, катта иштиёқ билан ишлашда давом этсангиз ҳаммаси яхши бўлади. Менда аста-секинлик билан тўлиқ бахт ва ишонч қайтмоқда", - деди "Бетис" ҳужумчиси.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика