

27 май куни клуб 17 ёшли испаниялик билан шартномани 2031 йилгача узайтирди.
2 июль, сешанба куни каталонияликларнинг янги уй либоси тақдим этилади. Клуб Ямалга 10-рақам бериш қарори клубнинг футболкалар савдосидан тушадиган даромади ошишига умид қилмоқда.
2021 йилдан бери "Барселона"даги 10-рақам бу ёзда "Монако"га ўтиши мумкин бўлган Ансу Фатига тегишли. Бунгача Лионель Месси, Роналдиньо, Диего Марадона, Хуан Роман Рикельме, Ривалдо, Ромарио, Христо Стоичков ва бошқалар ушбу рақамда ўйнаган.
Ямаль 2024/25 йилги мавсум барча турнирларда 55 ўйин ўтказиб, 18 та гол урган ва 25 та голли узатмани амалга оширган эди.



