"Барселона" ва "Реал" франциялик футболчи учун рақобатлашишади

Alisher
12 окт 2019, 17:50
"Барселона" скаутлари фаол тарзда "Ренн" ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавингани кузатишмоқда.

Олдинроқ, "қизил-қоралар"нинг 16 ёшли футболчисини "Реал" ўз сафига қўшиб олмоқчилиги борасида хабар берилган эди.

Хабарларга кўра, испан грандлари ёзда ўйинчини сотиб олишга ҳаракат қилишади.

Футболчининг "Ренн" билан тузган шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган.

Камавинганинг нархи 4 миллион еврони ташкил этмоқда. У жорий мавсум жамоасининг барча ўйинларида майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo