"Барселона" уругвайлик футболчини сотиб олди, энди унинг товон пули 100 млн евро

Aslanov Jasurbek
30 авг 2018, 14:26
"Барселона" расмий сайти "Бостон Ривер" ва Уругвай ёшлар терма жамоаси сардори Рональд Араухони сотиб олди.

19 ёшли футболчи ва клуб ўртасида 5 йиллик шартнома имзоланди. Трансфер 1,7 млн евро эвазига амалга ошди ва у бонуслар билан 5,2 млн еврга етиши мумкин. Араухо фаолиятини "Барселона" ёшлар жамоасида давом эттиради. Битим бўйича уругвайликнинг товон пули 100 млн евро, аммо у Каталония клубининг асосий жамоасига ўтса ушбу нарх 200 млн еврога етади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com