"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда

Mirjalol Normatov
7 июн 2025
"Барселона" жамоадан кетиши учун Марк Андре тер-Штегенга компенсация пулини тўлашга тайёр.

"Diario Sport" маълумотига кўра, Каталония клуби келаси мавсум учун Жоан Гарсия ва Войцех Шенснини ҳисобга олмоқда.

Шу сабабли клубдагилар посбоннинг жамоадан кетиши учун унинг йиллик маошини тўлашга тайёр турибди.

Шунингдек, "Барселона" посбоннинг трансфер пулларидан ҳам воз кечган ва 2028 йил ёзигача мўлжалланган шартномани иложи борича тезроқ бекор қилиниши ишларини олиб бормоқда.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Diario Sport