"Барселона" Суареснинг жароҳати борасида маълумот берди

Aslanov Jasurbek
4 ноя 2019
"Барселона" матбуот хизмати ҳужумчи Луис Суареснинг жароҳати борасида маълумот берди.

Уругвайлик футболчи Примеронинг 12-тури доирасида "Леванте"га қарши ўйин вақти жароҳат олиб, майдонни тарк этганди. Қайд этилишича, футболчининг ўнг оёғи тўпиғи жароҳатланган.

Ушбу мавсумда 32 ёшли футболчи "Барселона" таркибида 12 ўйинда қатнашиб, 8 гол урди ва 1 голга ассистентлик қилди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: twitter.com/fcbarcelona