“Барселона” Рунини сотиб олмоқчи
08 июл 2013 12:55
Янгиликлар
“Барселона” Рунини сотиб олмоқчи
“Барселона” “Манчестер Юнайтед” ҳамда Англия терма жамоаси ҳужумчиси Уэйн Рунига қизиқиш билдирмоқда.
Каталония клуби 27 ёшли футболчининг трансфери ҳақидаги келишувга Тиаго Алкантара ва ҳужумчи Давид Вильяни қўшмоқчи.
“Барселона” ўз футболчиларини 26 миллион евро, Рунини эса – 30 миллион еврога баҳоламоқда. Аммо ҳозирча каталонияликлар расмий таклиф беришмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алкантара шу ҳафтада “МЮ” билан 5 йиллик шартнома имзолаши хабар қилинган эди.
“Манчестер Юнайтед” мураббийи Девид Мойес эса, Руни жамоадан кетмаслигини таъкидлаганди.
Фикрлар