UZ

"Барселона", "Реал" ва яна уч топ-клуб аргентиналик учун курашмоқда Янгиликлар

"Барселона", "Реал" ва яна уч топ-клуб аргентиналик учун курашмоқда

"Аякс" ҳимоячиси Николас Тальяфико бир неча топ-клублар қизиқишлари доирасида.

"Daily Mail" хабарига кўра, 26 ёшли аргентиналик учун "Арсенал" ва "Атлетико" ҳам курашга қўшилган. "Аякс" футболчининг трансферида 8 миллион евро ишлаб олмоқчи.

Тальяфикога бир неча ойлардан буён "Барселона", "Бавария" ва "Реал" томонидан қизиқишлар борлиги айтилганди. Футболчининг агенти ҳозирда "Реал" билан иш олиб бормоқда ва у "Ювентус"га ўтиб кетиши кутилаётган Марселонинг ўрнига ўринбосар сифатида кўрилмоқда.

Тальяфико 2018 йилда "Индепендьенте"дан 8 миллион евро эвазига "Аякс"га ўтганди. Бу мавсумда у жамоаси таркибида 31 ўйинда қатнашди ва 5 гол уриб, шунча голга ассистентлик қилди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

+1   
10 мар 14:34:34
Abbosbek3334
retro фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Yoshi Nechida shu bolani
26 deb yozilgan u
   
10 мар 16:28:28
Neftchi FK...
Реални ЧЛ дан чакариб юборган Аякс ни бозори юриб қолди ёзги трансферларда хамма ўйинчилари сотилиб кетади менимча
   
10 мар 16:27:11
Muhammadxon Mamatov
Marselo o‘rniga? xa sanimi Peres
   
10 мар 14:32:27
retro
Yoshi Nechida shu bolani
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг