"Барселона" Принсдан норози

Mirjalol Normatov
24 мар 2019, 17:27
"Барселона" мураббийлар штаби ярим ҳимоячи Кевин Принц-Боатенгнинг ўзини тутишидан норози.

"Sport Bild" хабарига кўра, у жамоанинг сўнгги ўйинидан кейинги машғулотларни ўтказиб юборган. Ўйиндан кейинги кунги машғулотларга чиқиш мажбурий бўлмаса-да, одатда футболчилар бунда қатнашишади.

Шу боисдан Каталония клуби раҳбарияти 32 ёшли ганаликни ёзда "Сассуоло"га қайтариб юбориши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sport Bild