"Барселона" президенти Гризманн оиласи билан учрашди

Aslanov Jasurbek
17 дек 2017, 14:41
"Барселона" "Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманни ёзда сотиб олиш борасида ишламоқда.

Маълумотларга кўра, Каталония клуби президенти Хосеп Мария Бартомеу Барселонадаги ресторанларнинг бирида Франция терма жамоаси футболчисининг оиласи билан учрашди. Гризманнинг ишлари билан ҳозир унинг синглиси шуғулланмоқда. Учрашувда 26 ёшли форварднинг ота-онаси ҳам бор эди.

"Барселона" 2018 йилнинг ёзида "Атлетико"ни 100 млн. евро тўламоқчи. Гризманнинг шартномасидаги товон пули шунча.

Эслатиб ўтамиз, Гризманн ва "Атлетико" ўртасидаги битим 2020 йилда якунига етади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo