

Каталония клуби дарвозабонга қизиқиш билдирмоқда ва у билан мавсумлар оралиғида шартнома имзолаши мумкин. "Кўк-анорранглилар" раҳбарияти португалиялик футболчини Марк-Андре тер Штегенга эҳтимолий ўринбосар сифатида кўрмоқда.
21 ёшли дарвозабон 16 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Машимиану билан қизиқаётганлар орасида "Милан" клуби ҳам бор.
Посбон жорий мавсум "шерлар" таркибида 25та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 32та тўп олиб чиқди.



