
26 ёшли футболчи Франция чемпионатига ўтганидан афсусда ва кўк-анорранглиларга бир неча марта уни қайтариш ҳақида мурожаат қилди. Бироқ "Барселона" ҳар сафар рад жавобини берган.
Бироқ сўнгги вақтларда вазият ўзгарган. "Барселона" бразилияликни қайтариш йўлларини кўриб чиқмоқда ва айни дамда амалга ошиши мумкин бўлган трансферни ўрганяпти.
Ёзда Неймарга "Реал" қизиқиш билдираётгани эълон қилинган эди, бироқ "Қироллик клуби" ушбу маълумотни рад этди.