"Барселона" ўз футболчисини 10-15 миллион еврога сотиб юборишга тайёр

Aziz Tukhtamuradov
10 июл 2021, 08:58
Ҳужумчи Мартин Брэйтуэйт "Барселона" сафини тарк этиши мумкин.

Каталонияликлар 30 ёшли футболчини 10-15 миллион еврога сотиб юбормоқчилар. 

Маълум бўлишича, Евро-2020да Дания терма жамоасидаги ўйинларидан сўнг Брэйтуэйтга бир қатор клублардан қизиқиш бор. 

У 2020 йилнинг февралида "Леганес"дан 18 миллион евро эвазига харид қилинганди. 

У ортда қолган мавсумда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди. 


Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Marca