

"AS" нашрининг ёзишича, "Барселона" Филиппе Коутиньонинг трансферидан кейин "Ливерпуль"дан 2021 йилнинг ёзига қадар футболчилар сотиб ололмаслиги борасида келишиб олишган. Агарда ушбу шарт бузиладиган бўлса, "Барселона" мерсисайдликларга 93 млн евро жарима тўлаши керак бўлади.
Коутиньо 2018 йили 145 млн евро эвазига "Барселона"га ўтганди. Ушбу мавсумда у 14 ўйинда 3 гол ва 2 ассист қайд этди.



