

Маълумотларга кўра, Каталония клуби вакиллари футболчи билан боғланишган. Кўк-анорранглилар устози бу футболчини бир ярим йилдан бери кузатмоқда. Луис Энрике Матани Месси, Неймар, Суарес триосини тўп билан таъминлайдиган ва майдон марказида Андрес Иньестага ёрдам берадиган футболчи сифатида кўряпти.
Мата жорий мавсумда Англия Премьер-лигасининг 24 учрашувида майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та голли пас берди. Англия чемпионати турнир жадвали ва тўпурарлари билан танишинг.



