

Каталония клуби расмий сайти "Камп Ноу"да бўладиган баҳсда қандай мозайка намойиш этилишини кўрсатди. Мозайкада "Ready to color Europe" (Европани ранг-баранг қилишга тайёрмиз) ёзуви акс эттирилади. Ушбу мозайкани ҳосил қилиш учун ўриндиқларга 90 мингта карточкалар қўйиб чиқилади.




