"Барселона" ҳимоячиси билан янги шартнома имзолайди

Sherzod Nurmatov
13 фев 2025, 14:29
Ҳимоячи Пау Кубарси "Барселона" билан 2030 йилнинг июнига қадар мўлжалланган битим тузади.

Ўтган ёзда аллақачон оғзаки келишиб олинган ва энди у расмий кучга киритилади.

Эслатиб ўтамиз, Кубарси 11 ёшидан буён "Барселона" тизимида ҳаракат қилади. 18 ёшли марказий ҳимоячи жорий мавсум барча мусобақаларда 36 ўйин ўтказиб, 3 та голга ассистентлик қилди ва 4 та сариқ карточка олди. Transfermarkt портали испаниялик футболчини 70 млн еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano