"Барселона" футболчиси 2 ҳафта давомида майдонга туша олмайди

Sherzod Nurmatov
28 ноя 2025, 12:02
"Барселона" ярим ҳимоячиси Фермин Лопес ўнг оёғидан жароҳат олди, деб хабар берди клуб матбуот хизмати.

22 ёшли испаниялик футболчининг тикланиши учун тахминан 2 ҳафта керак бўлиши кутилмоқда.

Лопес бу мавсум барча мусобақаларда 13 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Шундай қилиб, у Испания Ла Лигасида "Алавес" (29 ноябрь), "Атлетико" (2 декабрь) ва "Бетис" (6 декабрь) жамоаларига қарши учрашувларни ўтказиб юбориши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com