

Араухо Америка кубоги-2024 чоракфинали доирасидаги Бразилияга қарши учрашувнинг 33-дақиқасида жароҳат олиб, майдонни тарк этганди.
Mundo Deportivo хабарига кўра, Араухонинг тикланиши учун 8 ҳафта талаб этилиши мумкин. У «Барса»нинг Ҳанс-Дитер Флик қўл остида 10 июлдан бошланадиган мавсум олди йиғинининг дастлабки қисмини ўтказиб юборади.
Бундан ташқари, текширувлардан сўнг тиббий тахминлар ўз тасдиғини топса, 25 ёшли ҳимоячи Ла Лиганинг августдаги дастлабки турларини ўтказиб юбориши мумкин.



