"Барселона" директори Мессининг товон пули нима учун юқори эканлигини айтиб ўтди

Tolibjon Qosimov
27 ноя 2017, 20:04
"Барселона" директори Гильермо Амор жамоа етакчиси Лионель Месси билан шартнома 2021 йилгача узайтирилгани ҳақида гапириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, янги келишувга кўра, Мессининг товон пули 700 миллион еврони ташкил этди.

"Асабийлашишга ҳожат қолмади. Лионель "Барселона"да ҳамиша чексиз бахтли ва биз Месси қачон хоҳласа, ўшанда фаолиятини айнан шу ерда тугатишини хоҳлаймиз.

Товон пули? Неймар билан рўй берган тарихдан кейин ўзимизни ҳимоялашимиз керак эди", - деди Амор.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда ПСЖ Неймарнинг 222 миллион евролик товон пулини тўлаб берган ва "Барселона"дан сотиб олган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Goal.com