"Барселона" бразилиялик футболчи билан келишувга эришди

Alisher
20 мар 2020, 13:11
"Барселона" "Сан Паулу" билан 19 ёшли форвард Густаво Майянинг трансфери борасида келишувга эришди.

Хабар қилишича, "кўк-анорранглилар" ўйинчи учун бир миллион евро тўлашган, 30 июнгача эса жараённи якунлаш учун Бразилия клубининг ҳисобига яна 3,5 миллион евро тушиши керак. Шу билан бирга футболчининг 30% ҳуқуқи "Сан Паулу"га тегишли бўлади.

Майянинг ҳозирги шартномаси 2022 йилнинг июнига қадар мўлжалланган. У бунгача Бразилиянинг U-16 ва U-17 жамоаларида ўйнаган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: sport.es