"Барселона" бош мураббийи қайси ҳолатда истеъфога чиқиши маълум бўлди

Alisher
23 сен 2019, 11:03
"Барселона" бош мураббийи тез орада вазифасидан озод қилиниши мумкин.

"Кўк-анорранглилар" бош мураббийи Эрнесто Вальверде Испания чемпионатидаги бўлажак икки ўйинда очко йўқотса истеъфога чиқарилади.

Эслатиб ўтамиз, Каталония клуби кейинги икки ўйинини "Вильярреал" (24 сенябрь) ва "Хетафе" (28 сентябрь)га қарши ўтказади.

55 ёшли мутахассис "Барселона" бош мураббийлигига 2017 йилдан келган.

Вальверде "кўк-анорранглилар"дан ташқари "Атлетик", "Эспаньол", "Олимпиакос", "Вильярреал" ва "Валенсия" клубларида ишлаган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: AS