

Sport.es нашри хабарига кўра испаниялик футболчи «Барселона»га қайтиши мумкин. Каталония клуби уни қайтиб сотиб олмоқчи.
Алькантаранинг «Бавария» билан шартномаси 2019 йил ёзида тугайди. Мюнхенликлар уни қўйиб юборишмоқчи эмас. Аммо «Барселона» музокара ўтказмоқчи.
«Барса» спорт директори Роберт Фернандес футболчининг «Арсенал» билан ўйинлардаги ҳаракатларидан хайратда қолган.
Алькантара «Барселона»дан «Бавария»га 2013 йилда кўчиб ўтганди.




