“Барселона” асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтирди

Aslanov Jasurbek
12 мар 2019, 00:10
Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячи Хорди Альба билан шартномани узайтирди.

Испаниялик футболчи янги шартномага кўра "кўканорранглилар” сафида 2024 йилнинг ёзига қадар ҳаракат қилади. Келишувга кўра, футболчининг умумий товон пули 500 млн. еврони ташкил қилади.

Альба 2012 йилда “Валенсия”дан Каталония клуби сафига келиб қўшилган. 29 ёшли футболчи “блаугранас” либосида 294та учрашувда қатнашган ва 14та гол урган. “Барселона”даги фаолияти давомида эса 13та совринни боши узра баланд кўтарган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: twitter.com/fcbarcelona

Сўнгги янгиликлар

Барча ›