

Ярим финалнинг биринчи жуфтлигида «Порту» клуби «Хоффенхайм»ни йирик (3:0) ҳисобида мағлуб этиб, ҳал қилувчи баҳсга йўл олди. Уларнинг финалдаги рақиби эса «Барселона»ни пенальтилар cериясида таслим этган «Челси» жамоаси бўлади. Мусобақанинг финали 29-май, Тошкент вақти билан 21:00да Швейцариянинг Ньон шаҳрида жойлашган «Коловрэй» ўйингоҳида бўлиб ўтади.
Қайд этиш жоизки, мусобақанинг ўтган мавсумида «кўк-анорранглилар» чемпион бўлганди.




