

Бу ҳақда "El Nacional" маълум қилди. Бунинг учун миланликлар аввал клубнинг ҳозирги устози Паулу Фонсекани истеъфога чиқаришлари керак бўлади. Хави "россонерилар" вакиллари билан музокаралар олиб борган ва А Серия жамоасини бошқаришга қарши эмас.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Хави АҚШнинг "Интер Майами" клубини бошқариш таклифини рад этган эди. Ваҳоланки, у ерда "Барселона" собиқ юлдузлари Лионель Месси, Луис Суарес, Серхио Бускетс ҳамда Хорди Альба тўп тепишади.




