UZ

Сўнгги янгиликлар

08:37Финалга чиққан “Челси“ клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча ишлаб олди?  1 08:05“Сўғдиёна“ икки нафар легионери билан хайрлашди  0 07:37“Реал Мадрид“ самолёти бўрон туфайли Нюаркка аэропортига узоқ вақт қўнолмади  1 02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  21 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  7 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  14 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  9 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12

"Барса" хавбеки Матеус: "Куман айтди: "Сен яхши ўйнадинг, аммо таркибга кирмайсан, мен сенга ишонч билдирмайман" Янгиликлар

"Барса" хавбеки Матеус: "Куман айтди: "Сен яхши ўйнадинг, аммо таркибга кирмайсан, мен сенга ишонч билдирмайман"

"Барселона" ярим ҳимоячиси Матеус Фернандес жамоа бош мураббийи Роналд Куманни танқид қилди.

"Мен мураббийнинг бошида нима содир бўлаётганини билмайман. Ўйлайманки, биз тез-тез гаплашишимиз мумкин эди.

Машғулот бошланишидан олдин у ўзининг ассистентларига менга ишонч билдирмаслигини ва кетишим мумкинлигини айтди. Мен шунчаки ўйладим: "Сен қандай қилиб мени инсон сифатида ҳам, ўйинчи сифатида ҳам билмасдан туриб бундай гапиришинг мумкин? Балки, яна бир бор кўрар?"

Бир марта гаплашиш учун олдига бордим. Куман ишонч билдирмаслигини, агар яхши клуб топсам, ўйин амалиёти сабаб кетишим мумкинлигини айтди. Мен жамоа топмадим, сабаби ёш ва эндигини "Барса"га келгандим. Мен ундан бир неча дақиқа беришини сўрадим, аммо у мени Ла Лигада туширмади. Бу жуда ғалати бўлди.

Киевнинг "Динамо" (Матеус майдонда 17 дақиқа ўтказган) жамоасига қарши ўйиндан бир ой ўтиб, яна унинг олдига бордим ва айтдим: "Мураббий, мен нега ўйин амалиёти олмаяпман. Ёмон ўйнадимми?" У жавоб берди: "Йўқ, сен яхши ўйнадинг, аммо сенга дақиқалар бера олмайман, сабаби мен сенга ишон билдирмайман. Сенда "Барса"нинг ўйини учун маҳорат йўқ. Агар у мени майдонга туширмаса, нимага қодир эмаслигимни кўрмаслигини айтдим. Унга менежерлар мен билан шартнома имзолашганини, сабаби менда маълум сифатни кўришганини айтдим. Менимча, бу ерда бошқа нимадир бор эди.

Ўйинлар олдидан мен деярли умумий гуруҳда шуғулланмасдим. Доим бу шахсий нимадир деб ўйлардим, сабаби у мен билан ҳатто гаплашмади. Менимча, бу шахсий нимадир", - дейди Матеус.

Матеус "Барса"га ўтганидан сўнг фақатгина Киевнинг "Динамо" (4:0) жамоасига қарши 17 дақиқа ўтказди. Ортиқ у бошқа ўйинда ҳаракат қилмади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика