"Барса" президентлигига номзод Фонт: "Клуб янги МЮ ёки "Милан" бўлиш хавфи остида"

Alisher
18 июл 2020, 10:20
"Барселона" президентлигига номзод Виктор Фонт клубни бош соврин учун кураша олмайдиган янги "Милан" ёки МЮ бўлиши мумкинлигини айтди.

"Барса" жорий мавсумда чемпионатни ҳам, Испания Кубогини ҳам юта олмади. Бу 2014 йилдан бери илк бор содир бўлмоқда.

"Барселона" олий совринлар учун кураша олмайдиган Европадаги энг муваффақиятли клублардан бири бўлиши мумкин. Рақобат сўнгги 10 йилда яна ҳам кучайиб кетди.

Агар биз ҳаракат қилмасак "Барселона" янги "Милан" ёки МЮ бўлиши мумкин", - дейди Фонт.

Эслатиб ўтамиз, "Милан" сўнгги бор А Серияни 2010/11 йилги мавсумда ютган, МЮ эса 2012/13 йилги мавсумдан бери Премьер-лигани юта олмайди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: BBC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›