"Барса" президентлигига номзод: "Агар мен президент бўлсам, Куман жамоани бошқармайди"

Alisher
19 авг 2020, 13:53
"Барселона" президентлигига номзод бизнесмен Виктор Фонт клуб ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Ҳаттоки Куман ажойиб мавсум ўтказса ҳам, мен режаларимни ўзгартирмайман. Агар президент бўлсам, Куман 2021/22 йилги мавсумда "Барса"да мураббий бўлмайди.

Хави клубдаги жумбоқларни бир-бирига мослаштириш кераклигини тушунади. Директорлар кенгаши жамоани ким бошқаришини ҳали қилади, бизнинг ҳолатда у [Хави] бўлади.

Клубдаги танқидий вазият, спорт ва иқтисодий жиҳатлардаги муаммолар сабаб Месси умидсизликда. Мессининг 2021 йилда Хави қўл остида ўйнашига умид қиламан", - дейди Фонт.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: cadenaser.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›