"Барса" ўйинчилари Сетьенни қўллаб-қувватлашмаяпти. Мураббий тез орада истеъфога чиқарилиши мумкин

Alisher
2 июл 2020, 14:00
"Барселона" бош мураббийи Кике Сетьеннинг Каталония клубидаги тақдири сўроқ остида турибди.

Ўйинчилар Сетьенни қўллаб-қувватлашмаяпти. Сетьеннинг ёрдамчиси Эдер Сарабиянинг муносабати эса ўйинчилар ва мураббийлар штаби ўртасида масофа ҳосил қилган.

Сетьеннинг "Барса"даги келажаги хавф остида ва у яқин кунларда истеъфога чиқарилиши мумкин. Бу эса бутунлай чемпионлик пойгасидаги натижага боғлиқ.

"Барселона" айни дамда 33 турдан сўнг Ла Лигада 70 очко жамғарган ҳолда 2-ўринда бормоқда. "Реал" эса Сетьен жамоасидан бир очко кўпроқ жамғарган ва битта ўйин кам ўтказган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›