"Барса" Фати билан шартномани 2024 йилга қадар узайтиришга яқин. Унинг товон пули 400 млн еврогача кўтарилади

Alisher
6 авг 2020, 10:20
"Барселона" ярим ҳимоячи Анссумане Фати билан 2024 йилга қадар мўлжалланган янги шартнома тузишга яқин.

Каталония клуби ва 17 ёшли испаниялик футболчи ўртасидаги музокаралар якунловчи босқичда. Бу ҳақда Николо Скира хабар тарқатмоқда.

Хабарларга кўра, олдин айтилганидек Фатининг товон пули 400 млн еврога қадар кўтарилади.

Хавбекнинг "Барселона" билан тузган амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira

Сўнгги янгиликлар

Барча ›